ЎзА Ўзбек

22.01.2018 23:13:43 Чоп этиш версияси

Грузия 2017 йилда сайёҳликдан 2,7 миллиард доллар даромад қилди

РИА Новости туризм масалалари бўйича эксперт Нико Кварацхелиянинг Sputnik Грузияга берган интервьюси билан ўртоқлашди.

Экспертнинг сўзларига кўра, туризм 2017 йилда Грузия иқтисодига 2,7 миллиард доллар олиб келган. Шунга қарамай, агар мамлакатга ташриф йил буюрганлар чет элликларнинг ҳаммаси ҳам сайёҳ бўлганида (уларнинг кўпчилиги бир кунга келиб-кетувчилар ва кўзлаган манзилига Грузия орқали йўл олганлар бўлган) тушум бундан ҳам зиёд бўларди.

2017 йилда Грузияга келган 7,5 миллион сайёҳ ташриф буюрган бўлиб, бу 2016 йилдагига нисбатан 18,8 фоизга кўпдир. Туристларнинг кўпчилигини Арманистон, Озарбайжон, Россия, Туркия ва Эрон фуқаролари ташкил этган.