ЎзА Ўзбек

30.07.2018 01:11 Чоп этиш версияси

Грецияда ўрмон ёнғинлари сабаб қурбон бўлганлар сони 91 кишига етди

Грецияда ўрмон ёнғинлари сабаб қурбон бўлганлар сони 91 кишига етди
Афина яқинида юз берган ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони 91 кишига етди. Бу ҳақида якшанба куни Греция ёнғин мудофааси вакили Ставрула Маллири маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС. Аввалроқ 88 кишининг ҳалок бўлгани айтилганди.

“Аттикадаги фожиали ёнғинлар қурбонлари 91 нафарга етди, - деди Маллири. - 59 жасаднинг шахси аниқланди, шунингдек, яқинлари томонидан қидирувга берилган 25 киши бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда. Уларни қидирув ишлари давом этяпти“.

Эслатиб ўтамиз, Грецияда июл ойи бошидан буён иссиқ ҳарорат сақланиб турибди, ўтган ҳафта бошида термометр устунлари 38-40 даражага кўтарилди. Душанба куни Афина атрофида бир неча ёнғин ўчоқлари авж олди. Кинета, Аттика шарқи ва Каламос шаҳарчаларидаги ёнғин ўчоқлари шулар жумласидандир. Ҳозирда йирик ёнғинлар деярли бартараф этилган.

3 154