ЎзА Ўзбек

22.08.2019 Чоп этиш версияси

Google ва Mozilla Қозоғистон расмийларининг хавфсизлик сертификатини блоклайди

Google ва Mozilla Қозоғистон расмийларининг хавфсизлик сертификатини блоклайди

Firefox ва Chrome браузерларини қўллаб-қувватловчи Mozilla ва Google компаниялари “Қозоғистон ҳукумати томонидан мамлакат ичкарисидаги интернет трафикни ушлаб олиш имкониятларини блоклаш мақсадида” янги технологик қарорларини ишга туширганликлари борасида баёнот берди.

Mozilla сайтида инглиз, рус ва қозоқ тилида эълон қилинган расмий баёнотда таъкидланишича, компания Қозоғистонда интернет-провайдерлар фуқаролардан Интернетга киришлари учун ҳар бир браузер ва барча жиҳозларга давлат сертификатини ўрнатишни талаб қилаётгани борасида ишончли маълумот олганидан сўнг чоралар кўрмоқда. Бу сертификат ўрнатилганидан сўнг ҳукумат фойдаланувчилар томонидан юборилган барча маълумотларни ўқиш ва расшифровка қилиш имкониятига эга бўлади.

Шу каби баёнот Googleнинг расмий блогида ҳам пайдо бўлди. Унда таъкидланишича, жорий қилинадиган техник қарор “Қозоғистон ўрнатадиган сертификатни блоклайди“. Компаниянинг хабар қилишича, фойдаланувчилар ҳеч қандай ҳаракат қилишлари керак эмас. Бундан ташқари қурилма Chromium чиқиш кодига киритилган ва вақти келиб унинг асосига қурилган бошқа браузерларда ҳам ишлайди.

– Биз бу каби ҳаракатларни жорий қилмоқчи эмас эдик, аммо фойдаланувчиларни ҳимоя қилиш ва Интернет яхлитлиги – бу Firefox фаолиятининг асосий принципидир, – дея ихтибос келтиради Mozilla ишонч ва хавфсизлик бўлими катта директори Маршалл Эрвиннинг сўзларидан.

– Биз мазкур аниқ муаммодан ҳимоя чораларини қўлладик ва дунёдаги барча фойдаланувчиларимизни ҳимоя қилиш борасида ҳамиша шу каби чораларни кўрамиз, – дея таъкидлайди Chrome браузерининг технологиялар бўйича катта директори Парис Табриз.

Mozillaнинг таъкидлашича, Қозоғистон ҳукуматининг шу каби сертификат жорий қилишга уриниши ҳисоб бўйича иккинчисидир. Биринчи уриниш 2015 йилда амалга ошмоқчи эди, аммо бунинг уддасидан чиқмаганди.

Apple компаниясининг баёнот беришича, Safari браузери “хавфсизлик сертификати”ни блоклаш учун чора кўришга мослаштирилган. Компаниянинг таъкидлашича, Qaznet Trust Network ишончли сертификатлар рўйхатидан чиқарилди.

“Хавфсизлик сертификати”ни жорий қилиш июлда бошланди. Қозоғистон фойдаланувчилари алоқа операторларидан ўз қурилмаларига Qaznet Trust Network ўрнатиш борасида хабарлар ола бошлашди. Турли идораларнинг вакиллари бу жиҳоз кибер ҳужумлар ва ҳуқуққа қарши контентлардан ҳимоя қилишини таъкидлай бошладилар.

Технология киберхавфсизлик бўйича мутахассислар ва ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан танқид қилина бошланди. Улар баёнот бериб, бу жиҳоз маълумотларни ушлаш ва кузатишга мослаштирилганини айтишди, ҳамда унинг ёрдами билан ҳукумат мамлакатда интернет устидан назоратни кучайтиришидан ўз хавотирларини билдиришди. 

7 август куни кечқурун президент Қасым-Жомарт Тоқаев твиттерда, ўзининг топшириғига кўра сертификат миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан киритилаётганини ёзди. Сертификатнинг асосий мақсади ташқаридан бўладиган ҳужумлардан ҳимоя қилиш мақсадида синов экани таъкидлади. МХҚ сертификатнинг жорий қилинишини муваффақиятли синов бўлганини таъкидлади ва келажакда ундан ташқи кибер ҳужумлардан ҳимояланишда фойдаланишларини маълум қилдилар. 

2 711
ЎзА