ЎзА Ўзбек

25.09.2018 Чоп этиш версияси

Германиянинг Оффенбах шаҳрига яқин ерда йирик автоҳалокат юз берди

Германиянинг Оффенбах шаҳрига яқин ерда йирик автоҳалокат юз берди

Оффенбах шаҳрига яқин жойлашган автомобиль йўлида икки автомашина ўзаро тўқнашиб кетиши оқибатида йирик ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Germania.one ахборот берди.

photo5281028260756564495.jpg

Автомобиллардан бирининг ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши туфайли қарама-қарши йўлга чиқиб кетади ва катта тезликда келаётган машина билан тўқнашиб кетган.

photo5281028260756564496.jpg

Қоидани бузган автомобилда 29 яшар ҳайдовчи йигит ва 44 ёшли йўловчи эркак бўлган. Машина ҳалокатга учраганидан сўнг кўп ўтмай ёниб кетди.

Иккинчи автомобилда ҳам икки киши бўлган. Улардан бири 25 ёшли аёл. Жабрланганларни қутқарувчилар автомобилдан чиқариб олиб, зудлик билан касалхонага ётқизишган. Иккаласининг ҳам аҳволи оғирлигича қолмоқда.

Айни вақтда автоҳалокат сабаблари ўрганиляпти. Ҳалокат юз берган йўл вақтинча ёпиб қўйилган.

3 145
ЎзА