ЎзА Ўзбек

04.08.2020 Чоп этиш версияси

Германияда учар таксилар синовдан ўтказилмоқда

Германияда учар таксилар синовдан ўтказилмоқда

Учар такси тўртта йўловчини соатига 120 километр тезлик билан 100 километрлик масофадаги манзилига элтиб қўйиши мумкин, деб хабар беради "Travel and Leisure".

Таксиларга "CityAirbus" деб ном берилди. Улар масофадан туриб бошқарилади ва электрда ишлайди.

Муҳандисларнинг умид билдиришича, яқин орада улар шаҳарларда одам таший бошлайди, шаҳар кўчаларидаги автомашиналар тиқини уларга муаммо туғдирмайди. Ҳар бир транспорт воситаси тўртта пропеллер билан жиҳозланган. Уни ҳаракатлантириш учун ҳайдовчи талаб қилинмайди. Ижтимоий масофани сақлаш шароитида у ерда юрадиган таксилар олдида муҳим устунликка эга, қолаверса, улар шовқинсиз ҳаракатланади.

Германияда учар такси ўзининг биринчи парвозини 2019 йил декабрда амалга оширган эди. Ўшанда илк синов муваффақиятли кечганди.

Учар таксилар қачон фойдаланишга топширилиши ҳақида ҳозирча айтилмаяпти.

4 661
ЎзА