ЎзА Ўзбек

08.02.2020 Чоп этиш версияси

Германияда саноат ишлаб чиқариш кўрсаткичи рекорд даражада пастлаб кетди

Германияда саноат ишлаб чиқариш кўрсаткичи рекорд даражада пастлаб кетди

2019 йилнинг декабр ойида Германияда саноат ишлаб чиқариш даражаси ўтган ойга нисбатан уч ярим фоиз кам миқдорни ташкил қилди.

Германия иқтисодиёт ва меҳнат вазирлиги эълон қилган маълумотда айтилишича, мазкур кўрсаткич кейинги ўн йилликда мамлакатдаги саноат ишлаб чиқариш бўйича рекорд даражада паст кўрсаткич сифатида қайд этилди.

“Интерфакс” хабарига кўра, “Trading Economics” таҳлилчилари фикрича, Германиядаги саноат ишлаб чиқариш қисқариши 0,2 фоиз бўлиши кутилган.

2 509
ЎзА