Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.01.2018 12:59 Чоп этиш версияси

Германияда Facebook тақиққа учраши мумкин

Германияда Facebook тақиққа учраши мумкин Германия Картеллар бўйича федерал идораси Facebook ижтимоий тармоғига қарши санкциялар жорий қилинишини истисно этмаяпти. Бу ҳақда идора раҳбари Андреас Мундт маълум қилди, дея хабар қилди БЕЛТА.

Facebookнинг ўз фойдаланувчилари маълумотларини уларни хабардор этмасдан тўплашда айблангани монополияга қарши курашиш маҳкамаси томонидан тергов ҳаракатлари бошланишига сабаб бўлган.

“Кўрамиз, Facebook бизнинг танқидларимизга қандай муносабат билдирар экан, – деган Мундт. – Идоранинг келгуси ҳаракатлари шундан келиб чиқиб ўйлаб кўрилади. Ёки Америка компанияси ўз ечимини таклиф этади, ёки Германия аксилмонопол идораси “фойдаланувчиларнинг узил-кесил розилигисиз учинчи манбалардан маълумотларни тўплаш ва фойдаланиш”ни таъқиқлайди”.

ЎзА
3 601