ЎзА Ўзбек

11.01.2019 14:55 Чоп этиш версияси

Германия жануби ва Австрияда ҳақиқий қиш ҳукм сурмоқда

Германия жануби ва Австрияда ҳақиқий қиш ҳукм сурмоқда Бир неча кундан бери бетўхтов қор ёғиши аҳолига қийинчилик туғдирмоқда. “n-tv” хабарига кўра, Баварияда бир неча темир йўл йўналишлари ёпиб қўйилган, қулаган дарахтлар ва қорнинг кўплиги туфайли автойўллардаги ҳаракат қийинлашиб, йўл-транспорт ҳодисалари кўпайган. Хермсфдорф коммунасида 50 километрлик тирбандлик вужудга келиб, кўпгина аҳоли пунктлари билан алоқа узилган,мактабларда ўқиш тўхтатилган. Тоғларда эса қор кўчиш ҳавфи кучайиб бормоқда.

ЎзА
1 391