ЎзА Ўзбек

28.08.2020 Чоп этиш версияси

Германия: тиббий ниқоб тақмаганлик учун 50 евро жарима тўланади

Германия: тиббий ниқоб тақмаганлик учун 50 евро жарима тўланади

Биргина ҳудуд истисно қилинган ҳолда бутун Германияда коронавирусдан ҳимояловчи ниқоб тақмаганлик учун 50 евро жарима чораси қўлланилади, деди мамлакат канцлери Ангела Меркел.

“INTERFAX.RU” хабарида айтилишича, Меркел кейинги кунларда коронавирусга чалиниш ҳолатларида ўсиш кузатилганини айтиб, ҳукумат мавжуд вазиятдан келиб чиқиб коронавирусга қарши кураш стратегиясини қайта кўриб чиқишини маълум қилди.

Федерал ерларнинг раҳбарлари билан соатлаб давом этган музокаралар натижасида ГФР канцлери журналистларга Саксония-Анхалт федерал еридан ташқари, мамлакатнинг барча ҳудудида ниқоб тақмаганлик учун 50 евро жарима солинишига қарор қилинганини таъкидлади.

Сиёсатчилар, шунингдек, аҳолини саёҳатларга чиқмай туришга чақирган.

1 471
ЎзА