Германия ташқи ишлар вазири Европага Россия нима учун кераклигини ошкор қилди
У Россия билан муносабатлар фақат санкциялар ва ушбу тақиқлар муддатини узайтиришдангина иборат эмаслигини ҳам таъкидлаган.
Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас Болтиқ бўйи ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг Европага Россия кераклиги, ушбу мамлакат билан муносабатларни сақлаш, турли низоларни ҳал этиш зарурлигини билдирди.
У Россия билан муносабатлар фақат санкциялар ва ушбу тақиқлар муддатини узайтиришдангина иборат эмаслигини ҳам таъкидлаган.
«Европага Россия керак, масалан, ҳозир Сурия ва Ливанда кечаётган воқеаларга ўхшаш ҳар хил низоли ҳолатларни бартараф этиш учун. Бу жараёнда келишиш, гаплашиш шарт, фақат аниқ тамойилларга асосланган, риоя қилган ҳолда». Бу иқтибосни «РИА Новости» ахборот агентлиги келтирган.
Вазир ўз баёнотида «Хитой ва бошқалар Европа мамлакатларини бир-биридан ажратиш, ҳар бир давлат билан алоҳида-алоҳида ҳамкорликни йўлга қўйишга уринмоқда», аммо Европада ҳамма Европа Иттифоқининг бирлиги муҳимлигини таъкидлаб, ягона фронт тузиш ва ташқи сиёсатда натижаларга келишган ҳолда эришиш зарурлигини ёқлайди, деган фикрни қайд этган.
«Биз барчасини муҳокама қиламиз: майдондаги тўпга айланиш учун эмас, балки Хитой ва Қўшма Штатлар билан тенг ҳуқуқли шерикларга айланиш мақсадида. Биз учун ЕИнинг умумий ташқи сиёсати муҳим», – дея сўзларини якунлаган ГФР ТИВ раҳбари.