ЎзА Ўзбек

24.08.2018 16:41 Чоп этиш версияси

Германия Грузиянинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлайди

Германия Грузиянинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлайди

Германия канцлери Ангела Меркел Грузия Бош вазири Мамука Бахтадзе билан Тбилисида бўлиб ўтган расмий матбуот анжуманида канцлер Германия Грузиянинг ҳудудий яхлитлигини ва суверенитетини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

– Охирги 10 йил ичида кўп бора Грузияга ташриф буюрдим. Грузия сиёсатини ва ривожланиш босқичларини ўрганиб чиқдим. Бугун эса 10 йил ўтиб, мен Грузиянинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаяпман, – деди Меркел.

Канцлер сўзларига кўра, Абхазия ва Жанубий Осетия ҳудудларида содир бўлган воқеаларни “адолатсизлик” деб баҳолади.

– Грузияга катта кўмак зарур ва бунда мен унинг равнақи ва тараққиёти учун ғамхўрлик билдираман, – деди Меркел.

Мамука Бахтадзе билан учрашувдан сўнг, Ангела Меркел Грузия Президенти Георги Маргвелашвили билан учрашди. У билан бўлиб ўтган суҳбатида ҳам Грузия мамлакатининг тараққиёти ва равнақи учун тинч йўл билан курашиш ва бунга эришиш лозимлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, Германия канцлери ишғол қилинган нотинч ҳудудларни ҳам кўздан кечирди ва зиёрат қилди. (Энди Грузиянинг Жанубий Осетия билан делимитация линияси эркин равишда фаолият юритади).

Д.Маматова, ЎзА
3 082