ЎзА Ўзбек

22.02.2019 Чоп этиш версияси

Гарет Бейл ёзда “Реал”дан кетиши мумкин

Гарет Бейл ёзда “Реал”дан кетиши мумкин

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Гарет Бейл ёзда жамоадан кетиши мумкин. Marca нашрида ёзилишича, клуб раҳбарияти Винисиус Жуниор ва Лукас Васкесга рақобатда ютқазаётгани учун уни трансферга қўйишни режалаштирмоқда.

Футболчининг ўзи ўтган мавсум оралиғида жамоадан кетишни айтганида уни қолишга кўндиришганди. Эслатиб ўтамиз, Бейл “Реал”га 2013 йилда “Тоттенхэм”дан ўтганди. Трансфер нархи 101 миллион евро бўлган Бейл ўша пайтда дунёнинг энг қиммат футболчиси бўлганди.

1 861
ЎзА​​