ЎзА Ўзбек

27.12.2019 Чоп этиш версияси

Гао Фэн: Биз қатъий норозилик билдирамиз

Гао Фэн: Биз қатъий норозилик билдирамиз
Хитой ҳукумати АҚШнинг яқинда тасдиқланган 2020 йилги ҳарбий бюджетида Хитой компанияларининг ҳуқуқлари чекланишига норозилик билдирди, дейилади REGNUM хабарида. Хитой тижорат вазирлиги расмий вакили Гао Фэн шу ҳақда баёнот берган.

Унга кўра, қабул қилинган АҚШ ҳарбий бюджетида Хитой компаниялари манфаатига зид келувчи моддалар талайгина. “Мазкур бюджет Хитой маҳсулотларини сотиб олишдан чекланувчи ҳужжат ҳисобланади. Шу туфайли биз қатъий норозилик билдирамиз”, деди Гао Фэн.

1 556
ЎзА