ЎзА Ўзбек

15.07.2018 17:12 Чоп этиш версияси

Ганжа воқеалари юзасидан ҳибсга олинганлар сони 22 кишига етди

Ганжа воқеалари юзасидан ҳибсга олинганлар сони 22 кишига етди

10 июль куни содир этилган жиноятлар сабаб яна етти киши ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда, Вести.аз. Ҳуқуқ тартибот идоралари маълумотига қараганда ҳаммаси бўлиб шу кунгача 22 киши қамоққа олинган.Шу билан бир қаторда 3 июльда Ганжа ижро маъмурияти раҳбари Элмар Валиевни жонига қасд қилган гуруҳнинг 13 аъзоси ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари томонидан ушланди. 8 киши эса ҳамон қидирувда

Тезкор қидирув тадбирлари давом этмоқда.

10 июль куни маҳаллий вақт билан кечки саккизларга томон 150-200 га яқин радикал диний қарашдаги гуруҳ Ганжа ҳокимияти олдида тартибсизликларни юзага келтирди ва жамоат тартибини бузди, деб айтилган эди Озарбайжон Бош прокурори, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати чиқарган қўшма баёнотда.

Намойиш иштирокчиларининг ҳужуми оқибатида икки нафар полиция ходими ҳалок бўлган


Н. Тошпўлатова, ЎзА
5 498