ЎзА Ўзбек

24.05.2020 Чоп этиш версияси

Гамалея маркази директори COVID-19 вакцинасини ўзида текшириб кўрди

Гамалея маркази директори COVID-19 вакцинасини ўзида текшириб кўрди

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Н. Ф. Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология илмий тадқиқот маркази директори Александр Гинцбург марказда яратилаётган коронавирусга қарши вакцинани ўз танасига юборишга қарор қилганини билдирди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар тарқатган.

“Айнан ушбу вакцинани ишлаб чиқишда бевосита иштирок этаётган биз, профессионаллар ўзимизга топширилган, ҳозир амалга оширилаётган вазифани бажараётган бир пайтимизда изоляция ҳолатига ўтиб кетишга, иш жараёнини тарк этишга мажбур бўлмаслигимиз лозим. Шунинг учун ҳам ўзимизни вакцина билан ҳимоя қилдик“, — деди Гинцбург.

Шу билан бирга буни ҳеч қанақасига вакцинани синовдан ўтказиш сифатида қабул қилиш керак эмаслиги ҳам таъкидланган.

“Бу синов эмас. Бу биз ишимизни давом эттиришимиз учун ўз-ўзимизни ҳимоя қилиш. Биргина ходимнинг жараёндан четлашиши ҳам умумий ишни орқага суради. Улар (ходимлар) вакцинани яратаётганликларини билиб туриб, онгли равишда ушбу қадамни ташлашди. Мен ҳам (ўзимни эмладим)! Ниқобни эса шундай қилиш шартлиги учун тақаман. Мендан хавфсирамаса ҳам бўлади“, — дея қўшимча қилди Гинцбург.

5 060
ЎзА