ЎзА Ўзбек

29.07.2018 02:40 Чоп этиш версияси

G20 мамлакатлари очликка қарши кураш чораларини кучайтиришга келишиб олишди

G20 мамлакатлари очликка қарши кураш чораларини кучайтиришга келишиб олишди
G20 мамлакатларининг қишлоқ хўжалиги вазирлари бугунги кунда 815 миллион киши очлик муаммоси билан юзма-юз келганидан хавотирда. ТАССнинг хабар беришича, “Катта йигирматалик” қишлоқ хўжалиги вазирлари очлик ва тўйиб овқатланмасликка қарши курашиш бўйича биргаликдаги чора-тадбирларни кучайтиришга келишдилар. Буэнос-Айресдаги йиғилишдан сўнг шанба куни тарқатилган қўшма баёнотда бу алоҳида қайд этилган.

“Биз ўзимиз яратган халқаро механизмларни мустаҳкамлашга, очарчиликсиз ва озуқа танқислигисиз дунёга эришиш учун биргаликда ҳаракат қилиш мажбуриятини оламиз”, дейилади ҳужжатда.

Вазирлар “очликдан азият чекаётган одамлар сони кўп йиллар давомида камайиб бориб, 2016 йилдан эса аксинча кескин орта бошлаганини қайд этишди. Бугунги кунда уларнинг сони 815 миллион кишини ташкил этмоқда. Йиғилиш иштирокчиларининг таъкидлашича, “очлик ва тўйиб овқатланмасликнинг турли сабаблари бор, уларнинг аксарияти эса алоҳида давлатлар чегараларидан ташқарида”.

Н. Тошпўлатова, ЎзА
3 601