ЎзА Ўзбек

28.04.2018 12:34 Чоп этиш версияси

Футбол клуби аъзоларини олиб кетаётган самолёт ҳалокатининг сабаби эълон қилинди

Футбол клуби аъзоларини олиб кетаётган самолёт ҳалокатининг сабаби эълон қилинди Бразилиянинг Chapecoense футбол клуби аъзоларини олиб кетаётган самолёт 2016 йилнинг 28 ноябрида ҳалокатга учраган эди.

Колумбия терговчиларининг эълон қилган ҳисоботларига қараганда, ўшанда самолётда етарлича ёқилғи бўлмаган ва бу ҳолат фожиага сабаб бўлган. Бу ҳақда Еuronews хабар бермоқда. 

Самолёт Колумбиянинг Медельин шаҳри яқинида қулаган. Бу ерда жамоа Жанубий Америка кубогининг финал ўйинида иштирок этиши керак эди. Авиаҳалокатда 71 киши қурбон бўлган.

Нозима Тошпулатова, ЎзА
4 362