ЎзА Ўзбек

12.07.2019 09:34 Чоп этиш версияси

Франциянинг собиқ бош вазири суд қилинади

Франциянинг собиқ бош вазири суд қилинади

Франциянинг собиқ бош вазири Франсуа Фийон ва унинг рафиқаси Пенелопа Фийон 2020 йилнинг бошида сохта ишга жойлаштиришлар бўйича суд қилинади.

“France Bleu” нашрида ёзилишича, собиқ бош вазирнинг рафиқаси етти йил давомида парламентда ёрдамчи сифатидаги сохта иш жойида маош олиб турган. Шунингдек, Пенелопа Фийон маълум муддат “Revue des Deux Mondes” журналидан ҳам маош олиб турган, унинг бу ерда ишлагани ҳам шубҳали. Фийонлардан ташқари собиқ бош вазирнинг сафдоши Марк Жуло ҳам судга тортилади.

ЎзА
2 066