ЎзА Ўзбек

11.09.2018 14:51 Чоп этиш версияси

Франциянинг Лион аэропорти фаолиятини вақтинча тўхтатди

Франциянинг Лион аэропорти фаолиятини вақтинча тўхтатди

"Бунга полициядан қочаётган шахс аэропортнинг ойнаванд қисмини автомобиль ёрдамида синдириб, терминал ичига кириб олгани сабаб бўлган", дея хабар бермоқда "Sky News".

Ҳуқуқбузар таъқибдан қутулиш мақсадида учиш йўлаги томон ҳаракатлана бошлагач, аэропорт ўз ишини тўхтатишга мажбур бўлган.

Жиноятчи автомобилни тарк этиб, воқеа жойидан яширинишга уринган. Бироқ кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида у қўлга олинган.

Зуҳра Мирзабоева, ЎзА
3 731