Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.05.2018 16:17 Чоп этиш версияси

Франциядаги музей коллекциясининг ярми қалбаки экани маълум бўлди

Франциядаги музей коллекциясининг ярми қалбаки экани маълум бўлди "The Guardian" интернет нашрининг хабар беришича, Франция жанубидаги Etienne Terrus музейи тарихий санъат асарларининг 80 дан ортиғи қалбаки бўлиб чиқди.

Шаҳар мери буни “кичик шаҳарча учун катта талофат”, деб таърифлаган ва фирибгарларни қўлга олишга ваъда берган.

8000 на яқин аҳолига эга Элне шаҳарчасидаги ушбу музей 1857-1922 йилларда яшаб ижод қилган маҳаллий рассом Etienne Terrusга бағишлаб очилган. Шаҳарча маъмурияти ташаббуси билан кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилгандан сўнг жума куни музей қайта очилган эди. Бироқ таъмирдан кейин асарларни қайта жойлаштириш учун жалб қилинган мутахассис асарларнинг 140 тадан 82 таси, яъни 60 фоизга яқини қалбаки эканлигини билиб қолган.

Асарлар сохталигини топган тарихшунос мутахассис Эрик Форкада бир асардаги муаллиф имзосини оқ қўлқоп билан ишқалаганда сиёҳ суркалиб кетган. У ҳудуд маъмуриятини бу ҳақида огоҳлантирган ва текширув ўтказиш бўйича экспертлар гуруҳини ташкил этишни сўраган.

ЎзА
11 448