Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

11.09.2018 11:24 Чоп этиш версияси

Францияда табиат ҳимоячилари автомагистраль қурилишига қарши

Францияда табиат ҳимоячилари автомагистраль қурилишига қарши

Франциянинг Страсбург шаҳри яқинида янги автомобиль йўли қурилиши бошланди. Бироқ маҳаллий аҳоли бундан норози. 

Гап шундаки, одамлар ушбу лойиҳа қишлоқ хўжалигига катта зарар етказиб, айрим жониворларнинг қирилиб кетишига сабаб бўлади, деган хавотирда.

Ушбу автомагистраль қурилиши ҳақидаги қарор август ойида, маҳаллий давлат органи томонидан тасдиқлаган. Унга кўра, 24 километрлик автомобиль йўли қуриш режалаштирилган.

Дилобар Маматова, ЎзА