ЎзА Ўзбек

24.05.2020 Чоп этиш версияси

Францияда 6 нафар эгизак дунёга келди

Францияда 6 нафар эгизак дунёга келди

Франциянинг Страсбур шаҳридаги туғруқхоналардан бирида олти эгизак – беш қизалоқ ва бир ўғлон туғилди. Бу ноёб ҳодиса ҳомиладорлик бошлангандан кейин 24 ҳафта ва 6 кун ўтгандан кейин юз берди. Табиийки, чақалоқлар шифокорларнинг махсус кўмаги билан дунёга келтирилди.

Муддатидан олдин туғилган гўдаклар айни пайт янги туғилган чақалоқлар учун мўлжалланган жонлантириш ва тезкор терапия бўлимига жойлаштирилган. Шифокорларнинг таъкидлашича, эгизаклар ҳаётга мослашиб кетишлари учун бир неча ой керак бўлади. Яъни, аёл ва унинг болалари шунча вақтни госпиталда ўтказишади.

Бир онадан бирваракайига олти фарзанд туғилиши камдан-кам рўй берадиган ҳодиса эканлиги маълум. “Jerusalem Post” маълумотларига кўра, бундай воқеа 4,7 миллиард ҳолатга битта тўғри келаркан. Масалан, Францияда аввалги худди шундай ҳодиса 1989 йилнинг и 14 январида қайд этилган экан.

4 402
ЎзА