ЎзА Ўзбек

14.03.2019 18:18 Чоп этиш версияси

Франция ҳукумати устидан судга даъво аризаси киритилди

Франция ҳукумати устидан судга даъво аризаси киритилди

Парижда нотижорат ташкилотлар Франция ҳукумати устидан судга даъво аризаси киритди. Улар давлатни иқлим ўзгаришларига алоқадор масалаларда ҳаракатсизликда айбламоқда.

“Евроньюс”нинг аниқлик киритишича, шикоят аризаси Париж маъмурий судига йўлланган.

Қайд этилишича, Франция ҳукумати билан боғлиқ шу каби ҳодиса тарихда илк бор кузатилмоқда. Даъво аризаси киритилгунга қадар ҳукуматга мурожаат бўйича петиция уюштирилиб, уни 2 миллион киши қўллаб-қувватлаган бўлган.

ЎзА
1 194