ЎзА Ўзбек

03.10.2018 14:51:57 Чоп этиш версияси

Франция Президенти Эммануэл Макрон мамлакат ички ишлар вазири Жерар Коллоннинг истеъфосини қабул қилди.


BFMTV хабарига кўра, бош вазир Эдуард Филипп Коллоннинг ўрнига муносиб номзодни топгунига қадар у ўз вазифасини вақтинча бажариб туради. 

Аввалроқ, Макрон 2020 йилда Лион шаҳри мэрлигига ўз номзодини қўйишни маълум қилган Коллоннинг истеъфосини қабул қилмагани айтилганди.​​