ЎзА Ўзбек

21.02.2019 Чоп этиш версияси

Франция Президенти антисемитизм билан курашиш бўйича чоралар режалаштирмоқда

Франция Президенти антисемитизм билан курашиш бўйича чоралар режалаштирмоқда Франция Президенти Эммануэл Макрон интернетда тарқалаётган антисемитизм ғоялари акс этган турли хил ноқонуний нутқларга қарши қонун бўйича чоралар кўрилиши ҳақида айтиб ўтди. Шунингдек, сўнгги йилларда мамлакатда антисемитизм кучайганлигини таъкидлади.

“Бизнинг мамлакатимиз, Европа ва ғарбдаги энг демократик давлат ҳисобланади, Франсияда Европанинг енг йирик яҳудий жамоаси истиқомат қилади. Аммо мамлакат бўйлаб Иккинчи жаҳон урушидан буён кузатилмаган антисемитизмнинг қайта тикланишига кимлардир ҳаракат қилаётган кўринади“, деди Макрон чоршанба кун қилган нутқида.

Янги қонун шу йилнинг май ойида таништирилиши режалаштирилмоқда. Ушбу қонун ижтимоий медиа-компанияларини интернетда жойлаштирилган  антисемитизм руҳидаги ҳар қандай материал ва нутқларни бекор қилишга мажбур қилади ва муаллифларни “имкон қадар тезроқ“ аниқлаш учун барча мавжуд воситалардан фойдаланади.

2 415
ЎзА