ЎзА Ўзбек

26.03.2020 Чоп этиш версияси

Франция коронавирус тарқалиши сабабли қўшинларини Ироқдан олиб чиқади

Франция коронавирус тарқалиши сабабли қўшинларини Ироқдан олиб чиқади

Франция бош қўмондонлиги маълумотига таяниб Figaro газетасининг ёзишича, Франция янги кўрсатма берилмагунга қадар, коронавирус тарқалиши туфайли қўшинларини Ироқдан олиб чиқади. Ўтган чоршанба куни Ироқ ҳарбий қўмондонлиги ҳам Франциянинг Ироқдаги чекланган армияси олиб чиқиб кетилиши ҳақида маълум қилганди.

"Ироқ ҳукумати билан келишилган ҳолда Франция ҳарбийларининг Ироқда бўлиш тартиблари қайтадан кўриб чиқилади ва Ироқ хавфсизлик кучларини ўқитиш бўйича фаолиятини вақтинчалик тўхтатади. Бунга соғлиқни сақлаш соҳасида юзага келган танглик сабаб бўлмоқда", — дейилади бош қўмондонлик тарқатган маълумотда.

Хабарда айтилишича, армияни олиб чиқиш 26 мартдан бошланади.

586
ЎзА