ЎзА Ўзбек

06.02.2020 Чоп этиш версияси

Франция: грипп эпидемияси оқибатида 26 киши ҳалок бўлди

Франция: грипп эпидемияси оқибатида 26 киши ҳалок бўлди

2019 йилнинг ноябридан 2020 йилнинг февралигача бўлган муддатда Франциядаги грипп эпидемияси 26 кишининг умрига зомин бўлди.

Эндиликда эпидемия бутун мамлакатни қамраб олмоқда, дейилади мамлакатдаги Жамоат саломатлиги миллий агентлиги маълумотномасида.

Унга кўра, бу вақт оралиғида касаллик билан боғлиқ 311 та оғир ҳолат қайд этилган.

Мамлакат Соғлиқли сақлаш вазирлиги грипп ва унинг асоратларидан сақланишнинг энг яхши йўли эмланиш эканини таъкидламоқда, дейилади “РИА Новости“ хабарида.

3 825
ЎзА