ЎзА Ўзбек

15.10.2018 09:23:33 Чоп этиш версияси

“Ford” компанияси янги технологияни тақдим этди


Американинг “Ford” компанияси чорраҳалардаги ҳаракатланишда автомобилларнинг ўзаро электрон алоқасини таъминловчи, келажакда светофорларнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган технологияни тақдим этди. Бу ҳақда компаниянинг Европадаги бўлими матбуот хизмати хабар берган.

Янги ишланма транспорт воситаларининг ўзаро алоқасини таъминловчи электрон коммуникацияни ўзида мужассамлаштирган. Чорраҳага яқинлашаётган автомобиль ҳайдовчиси бошқа транспорт воситаларининг ҳаракат йўналиши ҳақидаги маълумотга эга бўлади ва шу асосда ўз ҳаракатини белгилайди. Ҳозирда бу тизим Буюк Британиянинг жануби-шарқидаги Милтон-Кинс шаҳрида синовдан ўтказилмоқда.