ЎзА Ўзбек

14.09.2018 12:01 Чоп этиш версияси

Финляндияда завод ёнмоқда

Финляндияда завод ёнмоқда

Бутун бир шаҳарнинг эвакуацияси бошланган.

Финляндиядаги шам ишлаб чиқарувчи заводда 200 тонна парафин ёнмоқда. Мамлакат қутқарув хизмати маълумотларига кўра, фавқулодда ҳодисага яқин Сало шаҳри аҳолиси эвакуация қилина бошланган.

Маълум бўлишича, ёнғин юзага келгани ҳақидаги хабар бугун, маҳаллий вақт билан 6.05 да келиб тушган. Ҳозирда воқеа жойида 30 та ўт ўчирувчи иш олиб бормоқда. Шаҳарга заҳарли тутун тарқала бошлаган. Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ. 

"Биз ёнғиннинг завод омборхонаси бўйлаб тарқалмаслигига ҳаракат қилмоқдамиз. Боиси, бу жой шам маҳсулотлари билан тўла, ахир олдинда “Рождество”. Ёнаётган парафинни сув билан ўчириб бўлмайди. Ягона йўл ёнғинни бартараф этиш..." деган воқеа жойида иш олиб бораётган ўт ўчирувчилар вакили Мика Контио "YLE" телерадиокомпаниясига берган интервьюсида. 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
4 983