ЎзА Ўзбек

14.08.2019 Чоп этиш версияси

Финляндия молия вазири: мамлакатда ишчи кучи муаммо

Финляндия молия вазири: мамлакатда ишчи кучи муаммо

“Финляндия молия вазири Мика Линтила фикрича, мамлакат учун “Ишчи кучини қаердан топамиз?”, деган саволга жавоб топиш яқин йилларнинг долзарб масаласига айланади“, деб ёзади “yle.fi” нашри.

“Ҳозирнинг ўзида мамлакатда деярли барча соҳаларда малакали ишчилар, умуман, ишчи кучи етишмаслиги кузатилмоқда.

Масалан, яқин ўн йилда давлат хизматчиларининг деярли ярми пенсияга чиқиб кетади”, дейди Линтила. Вазир масаланинг ечими учун, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириб, хориждан ишчи кучи жалб этиш керак, деб ҳисоблайди.

2 729
ЎзА