ЎзА Ўзбек

25.08.2018 14:47 Чоп этиш версияси

Финляндияда фалокат: автобус кўприкдан қулади, қурбонлар бор

Финляндияда фалокат: автобус кўприкдан қулади, қурбонлар бор
Финляндиянинг Куопио шаҳридаги кўприк устида ҳаракатланаётган автобус темир йўл тармоғи устига қулаши оқибатида автоҳалокат содир бўлди. 

Бу ҳақда Шарқий Финляндия полициясига асосланиб ТАСС хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотга кўра, ушбу воқеа оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган, 20 нафар йўловчи эса Куопио университети шифохонасига етказилган.

inx960x640.jpg

Воқеа маҳаллий вақт билан тахминан 15:00лар атрофида содир бўлган.

"Ilta-Sanomat" газетасида ёзилишича, ҳалокатга автобуснинг тормоз қисмидаги носозлик сабаб бўлган.

Воқеа жойида транспорт ҳаракати тўхтатилган, суриштирув ишлари давом этмоқда.

Дилобар Маматова, ЎзА
4 733