ЎзА Ўзбек

23.05.2020 Чоп этиш версияси

Финландия қирғоқларида 70 йилдан буён илк бор дельфинлар пайдо бўлди

Финландия қирғоқларида 70 йилдан буён илк бор дельфинлар пайдо бўлди

Яқинда Турку шаҳри аҳолиси Фин соҳилларида “афалин” деб номланувчи шиша бурун дельфинлар сузиб юрганига гувоҳ бўлди. Бу ҳақда “Helsingin Sanomat” газетасида ёзишган.

"Тўғри, афалинларни бошқа барча океанларда истаганча топиш мумкин, аммо дельфинларнинг бу тури Болтиқ денгизида, айниқса Финландия сувли ҳудудларида кўзга ташланиши камёб ҳодиса", - деб ёзган нашр.

Мақола муаллифининг эътирофича, бундан олдин фин қирғоқларида шиша бурунлиларни 1905 ва 1953 йилларда кўришган экан.

Турку университети олимлари аллақачон дельфинларни кузатишни бошлаб юборишди. Уларнинг айтишича, жониворлар уч нафар ва анча улғайиб қолган.

 Мутахассислар одамлардан сувга яқинлашмасликни, дельфинларни ҳуркитиб юбормасликни сўрашяпти.


2 339
ЎзА