ЎзА Ўзбек

14.01.2020 Чоп этиш версияси

Филиппиннинг Батангас провинциясида фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Филиппиннинг Батангас провинциясида фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Филиппиннинг Батангас провинциясида Тааль вулқони уйғониши муносабати билан фавқулодда ҳолат эълон қилинди, дейилади “Rappler” портали хабарида.

Бир кун олдин мазкур вулқондан отилган кукун устуни баландлиги бир километрни ташкил қилган. Филиппин вулқоншунослик ва сейсмология институти мазкур вулқонни беш даражали тизимда учинчи даража билан таснифлаган.

Хабарда қайд этилишича, ҳудуддаги 80 минг аҳоли эвакуация қилинган.

3 024
ЎзА