ЎзА Ўзбек

03.12.2019 Чоп этиш версияси

Филиппин: кучли тўфон сабабли рейслар парвози бекор қилинди, мактаблар ёпилди

Филиппин: кучли тўфон сабабли рейслар парвози бекор қилинди, мактаблар ёпилди

“Тисой” тўфонининг келиши туфайли Филиппиндаги ички ва халқаро йўналишлардаги 100 дан ортиқ парвозлар бекор қилинди.

Ҳукумат аэропортларни тўфонга қарши хавфсизлик бўйича тайёрламоқда, дейилади “Philippine News Agencу”нинг мамлакат фуқаро авиацияси бошқармаси маълумотига асосланган хабарида.

Айни пайтда “Business Mirror” нашри бир неча провинциялар ва пойтахт минтақасида мактаблар ёпилганини маълум қилган.

Аввалроқ мамлакат ҳукумати Албай провинциясидан 100 мингдан ортиқ кишини эвакуация қилишга киришган эди, дейилади хабарда.

926
ЎзА