ЎзА Ўзбек

04.04.2018 15:36 Чоп этиш версияси

Фейсбук Президентлик сайловларини ҳимоялашга киришдими?

Фейсбук Президентлик сайловларини ҳимоялашга киришдими? РИА Новостининг ёзишича, Фейсбук ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг Санкт-Петербургдаги Интернет тадқиқотлари агентлиги (Internet Research Agency, IRA)нинг 270 дан зиёд саҳифа ва аккаунтлари блокланганлигини маълум қилган.

IRAнинг аккаунтлари нима сабабдан блокланганлигига Марк Цукерберг Фейсбукдаги саҳифасида шундай изоҳ қолдирган:

“Дунёда сайлов жараёнларининг холис ва ҳаққоний ўтишини ҳимоялаш мақсадида IRAнинг 270 дан зиёд саҳифа ва аккаунтларини блокладик. Бу бизнинг муҳим қадамимиз бўлди. Блокланган аккаунтлар ичида Россиядаги ахборот ташкилотларига тегишлилари ҳам бор бўлиб, улар Интернет тадқиқотлари агентлиги томонидан бошқарилиб келинган”

Эслатиб ўтамиз, АҚШ оммавий ахборот воситалари Россияни мамлакат Президентлиги сайловларида аралашганликда айблаган эди. Айбловлар қисман IRA га ҳам тегишли бўлган.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
6 692