ЎзА Ўзбек

18.03.2020 Чоп этиш версияси

ФАВҚУЛОДДА УЧРАШУВ: Саудия Арабистони катта йигирматалик давлатлари раҳбарларини чақирмоқда

ФАВҚУЛОДДА УЧРАШУВ: Саудия Арабистони катта йигирматалик давлатлари раҳбарларини чақирмоқда

“Катта йигирматалик мамлакатларига раислик қилаётган Саудия Арабистони келаси ҳафта G20 га кирувчи давлатлар раҳбарларининг фавқулодда виртуал саммитини ўтказишга чақирди. 

Мақсад COVID-19 пандемиясига қарши курашда ҳаракатларни мувофиқлаштириш масалаларини муҳокама этишдан иборат“, дейилади саммит сайтида тарқатилган хабарда.

Бундан аввал Испания ҳукумати бош вазир Педро Санчеснинг меросхўр шаҳзода Муҳаммад бин Салмон билан телефон орқали суҳбатлашгандан кейин, G20 га раислик қилаётган Саудия Арабистони коронавирус туфайли онлайн тарзда учрашув ўтказиш ниятида эканини маълум қилган эди.

5 954
ЎзА