ЎзА Ўзбек

12.02.2019 16:02 Чоп этиш версияси

Фан оламида янги минерал кашф қилинди

Фан оламида янги минерал кашф қилинди

Сибир федерал университети доценти Геннадий Шведов таркибида никел моддаси бўлган янги минерални кашф қилди. 

Бу ҳақда РИА Новости Сибир федерал университети матбуот хизматига асосланиб маълум қилди. 

Қайд этилишича, янги минералнинг кашф этилгани Халқаро минералогия ассоциацияси томонидан январда расман тан олинган. 

Маълум бўлишича, Шведов янги минерални Австрия, АҚШ, Канада, Италия, Германия ва Буюк Британия олимлари билан Байкал кўли ҳудудидаги маъданларни ўрганаётган чоғида аниқлаган. Дастлаб топилмани кўл шарафига “байкалит” деб номлашмоқчи бўлишади. Аммо, бу ном ҳали расман тан олинмаган бошқа бир янги минералга берилгани учун Шведов минерали “огнитит” номини олди. 

Огнитит сульфотузлар синфига мансуб бўлиб, унинг формуласини NiBiTe тарзида қайд этиш мумкин. Янги минерал таркибида никел 14,85, висмут 52,87, теллур 32,28 фоизни ташкил этади. 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА​​
1 006