ЎзА Ўзбек

01.08.2020 Чоп этиш версияси

Facebook, Apple, Google ва Amazon илк бор биргаликда АҚШ Конгрессига кўрсатма беради

Facebook, Apple, Google ва Amazon илк бор биргаликда АҚШ Конгрессига кўрсатма беради

Қўшма штатларнинг энг йирик тўртта корхонасига нисбатан антимонопол суриштирув олиб борилмоқда. Терговнинг фикрича, Facebook, Apple, Google ва Amazon компаниялари ўз тармоқларида ҳукмронлик мавқейини суиистеъмол қилиш ва бозорда рақобатчиларнинг ривожланишига тўсқинлик қилиш учун устунлик позициясидан фойдаланиш ҳолатларига йўл қўймоқда.

“Forbes” яқинда ўз суриштирувлари асосида 2020 йилда дунёнинг энг қиммат 10 та брендини аниқлади. Қуйидаги рўйхатда ушбу компаниялар номи ва эгалик қилаётган активлари қиймати келтирилган.

1. Apple — 241,2 миллиард доллар

2. Google — 207, 5 миллиард доллар

3. Microsoft — 162, 5 миллиард доллар

4. Amazon — 135, 4 миллиард доллар

5. Facebook — 70, 3 миллиард доллар

6. Coca-Cola — 64, 4 миллиард доллар

7. Disney — 61, 3 миллиард доллар

8. Samsung — 50, 4 миллиард доллар

9. Louis Vuitton — 47, 2 миллиард доллар

10. McDonald's — 46, 1 миллиард доллар

Эътибор берадиган бўлсак, жаҳоннинг энг бой 10 компаниясидан 8 таси АҚШга, қолган 2 таси Жанубий Корея ва Францияга тегишли.

Ушбу хабар билан бирга хорижий сайтларда манбаси “Forbes” журналига дахлдор мавзуга оид яна бир ахборот тарқалди. Маълум бўлишича, Осиёнинг энг бой кишиси, Ҳиндистоннинг “Reliance Industries” компанияси эгаси Мукеш Амбани дунё миллиардерлари “Топ-10” рўйхатидан ўрин олди.

Бу воқеа корхонанинг бир тармоғи - 4G алоқа билан таъминлаш бўйича фаолият кўрсатадиган “Jio” сервиси акциялари сотилгач, юз берди.

Нашрнинг ёзишича, ер юзининг энг машҳур тадбиркорлари рейтинги тез-тез янгилаб турилади. Сўнгги рўйхатда, Амбани 9-ўринни банд этди. Бугунги кунда бойлиги 64,6 миллиард долларга баҳоланадиган ҳинд бизнесменининг маблағи бир неча кун ичида қарийб 3,5 миллиард кўпайди.

“Reliance Industries” ўзига тегишли “Jio” сервисининг 24,7 фоиз акциясини 15,2 миллиард долларга сотди. Харидорлар орасида “Facebook” ҳам бор. Шундан кейин “Reliance Industries” акциялари кунига 6 фоиздан кўпроқ қимматлашди. Айни миқдор март ойидан бу ёғига икки баравар ортгани айтилмоқда.

1 838
ЎзА