ЎзА Ўзбек

29.04.2018 10:00 Чоп этиш версияси

Европада шовқинсиз электрлаштирилган юк машиналар қатнови йўлга қўйилади

Европада шовқинсиз электрлаштирилган юк машиналар қатнови йўлга қўйилади Швециянинг «Volvo Group» компанияси тармоғи ҳисобланган Volvo Trucks  компанияси оғирлиги 16 тонналик электрлаштирилган FL Electric юк машиналарини тақдим этди. Бу ҳақда www.olvotrucks.ru хабар берди.

2017 йилнинг октябрь ойида Германиянинг Mercedes-Benz компанияси тармоғи ҳисобланган Daimler Trucks компанияси ҳам оғирлиги 23 тонна бўлган E-FUSO Vision One электрлаштирилган юк машинани Токио шаҳрида ўтказилган автошоуда тақдим этган эди. Ўшанда яқин тўрт йил ичида бу каби юк машиналари қатнови йўлга қўйилиши айтиб ўтилган.

42324.jpg

Оғир юкларни ташиш учун мўлжалланган машинанинг шовқин даражаси ниҳоятда паст эканлиги асосан тунги иш вақтида аҳолини безовта қилмаслик ҳамда табиатни асраш учун муҳим янгилик саналади.

Бу турдаги юк машиналар атмосферага чиқинди газ чиқармаслиги билан ҳам аҳамиятли. Уларни 1-2 соатдан 10 соатгача қувватлаб, 300 километргача йўлни босиб ўтса бўлади.

Тажриба учун юк машиналари тунги вақтда Стокгольм шаҳрининг кўчаларида ҳаракатлантирилди ва тунда аҳоли сонининг камлиги туфайли иш жараёнинг сифати ва тезкорлиги уч бараварга ошган.

Volvo FL Electric сериялари кейинги йилда сотувга чиқади. Ундан биринчи бўлиб чиқинди йиғиш ва қайта ишлашга ихтисослашган Renova ва TGM транспорт компаниялари фойдаланиши кутилмоқда.

Умида Қурбонова, ЎзА
6 594