ЎзА Ўзбек

31.07.2020 Чоп этиш версияси

Европада COVID-19 тарқалиши яна кучайганининг сабаби айтилди

Европада COVID-19 тарқалиши яна кучайганининг сабаби айтилди

Европанинг айрим мамлакатларида ҳамда шимолий яримшарда коронавирус тарқалиши яна кучайгани кузатилмоқда. ЖССТ ушбу вазиятга изоҳ берар экан, ёшларнинг ёз мавсумида ҳушёрликни сусайтириб юборгани сабаб бўлаётганини маълум қилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бош директори Тедрос Адханом Гебрейесуснинг баёнот беришича, Бир қатор мамлакатларда COVID-19 тарқалиши яна кучайганига ёшларнинг эҳтиёт чораларига эътибор бермай қўйгани, ҳушёрликни бўшаштириб юборгани сабаб бўлаётир.

ЖССТ бош директори яна бир бор ёшлар ҳам, болалар ҳам COVID-19ни юқтириб олиши осонлигини эслатиб, ёшларнинг ҳам пандемия даврида эҳтиёт бўлиши, ниқоб тақиб, ижтимоий масофани сақлаши лозимлигини таъкидлади.

Унинг айтишича, хавфсизлик чоралари кўрилмаган тунги клубларга бориш COVID-19 ни юқтириб олишнинг энг осон йўли ҳисобланади.

ЖССТнинг фавқулодда касалликлар бўлими техник гуруҳи раҳбари Мария Ван Керкхове ҳам ЖССТ бош директорининг сўзларини маъқуллар экан, "Биз тунги клублар коронавирус тарқалишини кучайтиришига ҳар доим гувоҳ бўляпмиз. Биз ёшларнинг ёз вақтида одатий ҳаёт тарзига қайтгиси келаётганини тушинамиз, лекин барибир эҳтиёткорликни қўлдан чиқармаслик керак" дея таъкидлади.

3 373
ЎзА