ЎзА Ўзбек

15.10.2018 08:50:19 Чоп этиш версияси

Европа иттифоқининг Россияга нисбатан янги санкциялар режаси


Европа иттифоқи ташқи ишлар вазирлари кенгаши кимёвий қурол қўлланиши билан боғлиқ Россияга нисбатан янги санкциялар режасини тасдиқламоқчи.

“Интерфакс” хабарида бу ҳақда Буюк Британия ташқи ишлар маҳкамаси маълум қилгани айтилган. Иттифоқ ташқи ишлар вазирларининг яқинда Люксембургда ўтказиладиган йиғилишида Буюк Британия ва Франция томонидан Сурия ҳамда Солсбери ҳолатларидан келиб чиқиб санкциялар қўллаш таклифи кўриб чиқилади. Режада Европа Иттифоқига киришни чеклаш ва “рус разведка хизмати раҳбарларининг” чет элдаги ҳисобларини “музлатиб” қўйиш каби чоралар бор.

Маълумотда санкциялар нафақат Россия, балки бутун дунёда кимёвий қурол қўлланилишига қарши қаратилиши ҳам таъкидланган.