ЎзА Ўзбек

12.07.2019 09:22 Чоп этиш версияси

Европа Иттифоқи Туркия билан турли савдо муносабатларини тўхтатиши мумкин

Европа Иттифоқи Туркия билан турли савдо муносабатларини тўхтатиши мумкин

Туркия Кипр сув ҳудудида газ қидирув ишларини тўхтатмаса, Европа Иттифоқи Анқара билан турли савдо муносабатларни ва Туркияни молиялаштириш билан боғлиқ ҳаракатларни тўхтатади. Reuters агентлиги бу ҳақдаги расмий баёнотга таяниб хабар беради.

Маълумот учун, Кипр ороллари икки давлатга бўлинган. Улардан бири Европа Иттифоқи аъзоси, иккинчиси Шимолий Кипр Туркия Республикаси деб аталиб, фақат Анқара томонидан расман тан олинган бўлиб, аҳолисининг асосий қисми кипрлик турклардан иборат.

ЎзА
2 075