ЎзА Ўзбек

14.04.2020 Чоп этиш версияси

Европа Иттифоқи Тожикистонга коронавирус профилактикаси учун 48 миллион доллар беради

Европа Иттифоқи Тожикистонга коронавирус профилактикаси учун 48 миллион доллар беради

«Азия плюс» агентлигининг хабар беришича, ушбу маблағ Тожикистонда коронавирус профилактикаси ва унинг оқибатларини юмшатиш учун ажратилмоқда.

Бу ҳақда Европа Иттифоқининг Тожикистондаги ваколатхонаси раҳбари Мэрилин Джозефсоннинг Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддинов билан 13 апрелда бўлиб ўтган учрашувида маълум қилинди.

Бундан аввалроқ Тожикистонда «COVID-19​ шароитида эпидемиологик вазиятни яхшилаш чораларини кўриш ва инсонпарварлик ёрдамларини мувофиқлаштириш мақсадида» банк ҳисоби очилган эди.

«Ушбу ҳисобга ўтказилган барча маблағ республикада санитар ва эпидемиологик вазиятни яхшилаш учун кўриладиган чораларга ва аҳолининг соғлиғини ҳимоялашга сарфланади. Ёрдам халқаро ташкилотлардан, хайрия фондларидан, дўст мамлакатлардан, хусусий шахслардан ва тадбиркорлардан қабул қилинмоқда», — дейилади мазкур хабарда.

1 163
ЎзА