ЎзА Ўзбек

25.12.2019 Чоп этиш версияси

Европа Иттифоқи​ таълим тараққиёти стратегиясини қўллаб-қувватлаш учун ​Қирғизистонга​ 8 миллион евро ажратди

Европа Иттифоқи​ таълим тараққиёти стратегиясини қўллаб-қувватлаш учун ​Қирғизистонга​ 8 миллион евро ажратди
Евроиттифоқ  Қирғизистоннинг 2020 йилгача бўлган муддатга мўлжалланган таълим тараққиёти стратегиясини қўллаб-қувватлаш учун 8 миллион 50 минг евролик ёрдам кўрсатди. 

Бу ҳақда Қирғизистоннинг Евроиттифоқ ваколатхонаси маълум қилган.​

Янги дастурни ишга тушириш борасидаги молиявий келишувга Европа дипломатиясининг собиқ раҳбари Федерика Могеринининг жорий йилнинг июл ойида Қирғизистонга сафари давомида эришилган эди.

Бундан аввалги шу каби дастур 2014-2018 йилларда амалга оширилган эди, ўша даврда Евроиттифоқ томонидан 32 миллион евро ажратилган эди. 


1 552
ЎзА