ЎзА Ўзбек

11.09.2020 Чоп этиш версияси

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни яна узайтирди

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни яна узайтирди

“Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкциялари яна ярим йилга узайтирилди. Европа кенгаши шундай қарор қабул қилди”, дейилади расмий сайтда эълон қилинган пресс-релизда.

Санкциялар доирасида Евроиттифоқ ҳудудига кириш, шунингдек, ҳисоб рақамларининг ҳаракатдан тўхтатилиши кабиларга нисбатан чекловлар ўрнатилиши назарда тутилади. Россиялик 117 нафар жисмоний ва юридик шахслар ва 44 та ташкилот санкциялар таъсири остига олинган. “rosbalt.ru” хабарига кўра, мазкур чеклов чоралари 2021 йилнинг 15 мартигача амалда бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа Иттифоқи Россиянинг банк, молия ва энергетика сектори билан боғлиқ жорий этилган иқтисодий санкциялар муддатини 2021 йилнинг 31 январигача расман узайтиргани маълум қилинганди.

2 116
ЎзА