ЎзА Ўзбек

15.04.2020 Чоп этиш версияси

Европа Иттифоқи пандемия профилактикаси учун Тожикистонга 48 миллион евро маблағ ажратади

Европа Иттифоқи пандемия профилактикаси учун Тожикистонга 48 миллион евро маблағ ажратади

Европа Иттифоқининг Тожикистондаги ваколатхонаси коронавирус пандемияси таъсирини камайтириш мақсадида Душанбега 48 миллион евро миқдорида ёрдам ажратиш ниятида.

Бу ҳақда Евроиттифоқнинг Тожикистондаги ваколатхонаси раҳбари Мэрилин Жозефсон Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожидин Мухриддин билан бўлиб ўтган учрашувда қайд этган. 

Тожикистон ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, Евроиттифоқ томонидан бўладиган ёрдам «COVID-19 пандемияси оқибатларини юмшатиш ва талабни қондириш мақсадида Тожикистонга ёрдам сифатидаги ҳамкорлик доирасида» кўрсатилмоқда. 

Тожикистонга Европа Иттифоқидан ташқари Халқаро валюта жамғармаси ҳам ёрдам бермоқда. 

ХВЖ раҳбари Кристалина Георгиева 13 апрель куни баёнот бериб, жамғарма халқаро молия муассасаси билан Хартия имзолаган 25 та қашшоқ ва ночор давлатга ёрдам беришини маълум қилган.

Георгиеванинг айтишича, Ҳалқаро валюта жамғармаси бу мақсадлар учун 500 миллион доллар миқдорида маблағ ажратди, бу маблағлар 25та мамлакатнинг, жумладан Тожикистоннинг ХВЖга бўлган қарзларини узишга сарфланади. 

Тожикистон расмийлари бир неча бор баёнот бериб, мамлакатда коронавирус билан боғлиқ бирорта ҳам ҳолат қайд қилинмаганини айтишди ва шу билан бирга пандемиянинг эҳтимолий тарқалишининг олдини олиш мақсалида бир нечта ҳалқаро молия муассасаларига ёрдам сўраб мурожаат қилдилар.

Бунинг учун Тожикистон ҳукумати коронавирус профилактикаси бўйича дастур ва эҳтимолий коронавирус пандемиясига қарши жавоб тадбирларини ишлаб чиқди ва халқаро ташкилот ҳамда бошқа давлатлардан бу дастурни амалга ошириш учун ёрдам сўради.

Шу кунга қадар коронавирусга қарши кураш мақсадлари учун Тожикистонга Германиядан 1 млн евро, Осиё Тараққиёт банкидан 100 минг доллар, Жаҳон банкидан 11,3 млн доллар келиб тушди. 

АҚШ 866 минг доллар ажратди, коронавирусни аниқлаш мақсадида Россиядан 20 мингдан ортиқ тест тизими келди, ЮНИСЕФ тиббиёт ходимлари учун ҳимоя воситаларини юборди. Гуманитар ёрдам шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистондан ҳам келди.

Мамлакатда COVID-19 билан боғлиқ бирорта ҳам ҳолат аниқланмаган бўлишига қарамай, пандемия мамлакат иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатиши эътиборга олинган ҳолда ташқи ёрдам сўралаган эди, дейилати мамлакат ТИВ хабарида. 

1 780
ЎзА