ЎзА Ўзбек

04.10.2018 10:13:00 Чоп этиш версияси

Европа Иттифоқи миқёсининг кенгайтирилиши ҳақида


Европа Иттифоқи миқёсининг кенгайтирилиши ҳозирда кун тартибидаги долзарб масала эмас. 

Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан "La Depeche" газетасига берган интервьюсида шу ҳақда фикр билдирди. Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи ҳозирги босқичда ўзи билан ҳамкорлик қилиш истагидаги мамлакатлар билан алоқани мустаҳкамлашни мақсад қилган. Булар қаторида Иттифоқ таркибига киришга интилаётган мамлакатлар ҳам бор. 

Маълумот учун, ҳозирда 28 та давлат Евроиттифоққа бирлашган. 2019 йилнинг мартида Буюк Британия унинг таркибидан чиқади. Албания, Македония, Сербия, Туркия ва Черногория эса расман Евроиттифоққа киришга номзод саналади.​​