ЎзА Ўзбек

15.03.2019 15:51 Чоп этиш версияси

Европа Иттифоқи 8 нафар россияликларга нисбатан санкция жорий қилди

Европа Иттифоқи 8 нафар россияликларга нисбатан санкция жорий қилди Европа Иттифоқи Азов денгизидаги Украина ҳарбийлари билан бўлган муаммолар туфайли 8 нафар Россия фуқаросига нисбатан янги санкциялар қўллади. Улар орасида юқори лавозимли хавфсизлик хизмати ходимлари ва ҳарбий қўмондонлар ҳам бор.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида рус ҳарбийлари 24 та украиналик денгизчини ва уларнинг кемаларини Қора ва Азов денгизларини боғлайдиган Керч бўғозида қўлга олган эди. Европа Иттифоқи томонидан қўлга олинган украиналикларни озод қилиш талаби Россия томонидан бажарилмаган.

Европа Иттифоқи Кенгашида Иттифоққа аъзо давлатлар ҳукуматлари, Россияда ҳарбий куч ишлатиш учун ҳеч қандай асос йўқ, дея таъкидлашган.

ЎзА
1 539