ЎзА Ўзбек

23.05.2020 Чоп этиш версияси

Европа ерларига 3 миллион янги дарахт кўчатлари ўтказилади

Европа ерларига 3 миллион янги дарахт кўчатлари ўтказилади
Европа Иттифоқининг табиатни ҳимоя қилиш бўйича янги стратегияси доирасида 2030 йилга қадар иттифоққа аъзо 27 мамлакатда уч миллиард янги дарахт кўчатлари ўтқазилади.

“Euronews” хабарига кўра, Европа Комиссияси ушбу кенг кўламли стратегияни Европа яшил битимининг бир қисми сифатида баён қилди.

Стратегия дастури дарахт экиш билан бир қаторда минтақанинг табиий бойликларини ҳимоя қилиш бўйича қатор тадбирларни, шу жумладан ҳозирда сони камайиб бораётган асаларилар ва ҳаётий чанглатувчиларни ҳимоя қилиш бўйича мажбуриятларни ўз ичига олади.

1 073
ЎзА