Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

12.09.2018 18:34 Чоп этиш версияси

Европа долларни рад этмоқда

Европа долларни рад этмоқда Европанинг “Politico Europe“ нашри ёзишича, Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер халқаро муносабатларда долларни рад этиб, евро асосий пул бирлиги бўлиши кераклигини таъкидлаган.

Еврокомиссия раҳбари Европа парламентга мурожаатида Европа давлатларининг энергетика тўловлари учун долларни қўллашидан ҳеч қандай мантиқ йўқлигини қайд этган.

“Европа энергетик манбалар импорти учун тўланадиган тўловнинг 80 фоизини, яъни йилига 300 миллиард доллар миқдордаги тўловни доллар орқали амалга оширади. Бу дегани, бизнинг энергетик манбалар импорти учун тўланадиган тўловларимизнинг 2 фоизи АҚШ ҳисобига ўтади, демакдир“ деб таъкидлаган Жан-Клод Юнкер ТАСС ахборот агентлигига берган маълумотида.

Зуҳра Мирзабоева, ЎзА